Cоҳировоз хонанда Ўлмас Оллоберганов ўзининг янги таронасини мухлисларига туҳфа этганига кўп вақт бўлмади. Хонанда берган маълумотга кўра “Онам” номли дардли тарона учун режиссёр Шуҳрат Мавлонов томонидан видеоклип тасвирга олиш ишлари бошлаб юборилган, деб ёзади popcorn.uz.
Қўшиқ маъносидан келиб чиққан ҳолда сюжет жанрида яратилаётган мазкур клипда бош ролни таниқли актриса Гулчеҳра Жамилова ижро этмоқда. Видеоклип суратга олиш жараёнида Шоира Таджиханова раҳбарлигидаги “Хумо” скрипкачилар оркестр жамоаси ҳам иштрок этишган.
Қўшиқ муаллифларига тўхталадиган бўлсак, таронанинг матни Нодир Азимов қаламига мансуб бўлиб, мусиқаси хонанданинг доимий ҳамкори Иқбол Муҳаммаджоновга тегишли. Аранжировкасини эса Жасур Бадалбоев амалга оширган.





