АсосийJamiyat

Ўзбекистон шимолида ҳаво ҳарорати -15 даражагача совиши мумкин

“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, 20 январь, сешанба куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ва ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.

21 январь, чоршанба куни ҳаво совуқ бўлишига қарамай, қор ёғиши кутилмаяпти.

Бироқ 22 январь, пайшанба куни кечаси ҳаво ҳарорати -3-8 даража совуқ бўлиб, қор ёғиши мумкин. Бу ҳаво ҳарорати ҳафта сўнгига қадар сақланиб туради.

Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудлари – Қорақалпоғистон Республика ва Хоразм вилоятида ҳарорат -15 даражагача совиши мумкин.

manba: kun.uz

    Бошқа янгиликлар