АсосийShou-biznes

Шохруҳон ҳақидаги турли хил миш-мишлар кўпчиликни эътиборини тортган бўлса ажабмас

Шохруҳон ҳақидаги  турли ҳил миш-мишлар Instagram ижтимоий тармоқларига, кўпгина портал ва сайтларга тарқагани, албатта, кўпчиликнинг эътиборини тортган бўлса ажабмас. Ваниҳоят Шохруҳхон Асал Шодиева билан унаштирлди... Тез орада яъни февраль ойининг охирларига тўй ҳам белгиланди, дея хабар қилади popcorn.uz.

Хуллас, ҳали ҳеч қандай аниқ далил бўлмаса-да, айни кунда барчанинг диққат эътиборида бўлган бу жуфтликни ўзлари ҳабарсиз қолган ҳолда унаштирув ва тўй кунлари кимлар томонидандир белгилаб бўлинди.

Хонанданинг иш юритувчиси Иззатила бу ҳақида “Айни дамда диққат эътиборимиз фақатгина яқинлашиб келаётган концерт дастурида. Туни билан ухламай фақат ижод қилиш билан бандмиз” дея маълум қилди.

Шохруҳхоннинг ўзи эса тарқалган миш-мишларни инкор этмоқда. Хонанда ҳозирча ҳеч нарсани аён қилаётгани йўқ. 

    Бошқа янгиликлар