Жорий йилнинг биринчи ярмидан бошлаб қизил чироқ ёнганда тақиқловчи чизиқни кесиб ўтган, хавфсизлик камарини тақмаган ва пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларга жарима тўлашлари ҳақидаги хабар почта орқали юборилади, деб ёзмoқда uz24.uz.
Ушбу қоида бузилиш ҳолатлари ҳаракатларини суратга оладиган, 24 соат давомида синхрон тарзда ишловчи светофор ва видеокамералардан иборат 160 та автоматик йўл мажмуалари томонидан кузатилади.
Кузатув камералари автомобилнинг тезлиги, давлат рақами ва қизил чироққа ўтиб кетган жойини аниқлайди. Камера маълумотлари бутун шаҳар бўйлаб транспорт ҳаракатини тартибга солувчи бошқарув марказига йўналтиради.





