АсосийJamiyat

Олий Мажлис Сенати аъзоларининг рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Олий Мажлисининг Сенати аъзоларини рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, 2015 йил 13-14 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ўтказилган сайлов якунлари тўғрисидаги давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг тегишли қўшма мажлислари баённомаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари рўйхатга олинди.

Таъкидлаб ўтамиз, яширин овоз бериш натижасида Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – 6 кишидан – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туман ва шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатлари орасидан сайланди.

Сенат аъзоларининг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги манзил орқали танишишингиз мумкин.

    Бошқа янгиликлар