Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳридаги «Чежу ороли» ресторанида мижоз овқат учун ҳақни ўз “чиройи” билан тўлайдиган янги реклама тажрибаси ишга туширилди, деб ахборот берди kun.uz “Синьхуа” агентлигига асосланиб.
Ресторанга кираверишда мижозларни улар столга бориб ўтиришгунча “қиёфаларини” суратга олувчи сканерловчи қурилма ўрнатилди. Ресторан билан ҳамкорлик қиладиган пластик жарроҳ-мутахассислар гуруҳи олинган суратларга баҳо беришган.
Ҳар куни ресторанга кирувчи мижозлардан гўзаллик стандартларига жавоб берувчи 50 нафари бепул овқатланиш имкониятига эга бўлган. Мутахассислар уларнинг бурунлари, лаблари ва юзларининг бошқа жиҳатларига баҳо берганлар. Бунда пешонаси бироз чиқиб турадиган мижозлар кўпроқ устунликка эга бўлган.
Чжэнчжоу маҳаллий ҳокимият вакиллари рестораннинг бу ғоясига ҳеч ҳам ажабланмадилар ҳамда бу тадбирни ҳокимият идорлари билан келишилмаган деб ҳисоблаб, “Чежу ороли”нинг чиройли одамларга бепул овқат тақдим қилишга ваъда берувчи реклама баннерини олиб ташлашгларига мажбур қилдилар”.
Интернетдаги баъзи фойдаланувчилар бу ғояга мойиллик билдирмадилар ва уни “шармандали” деб атадилар.
2014 йилда Барселона шаҳридаги, худди Чжэнчжоудаги каби, мижозларнинг юзларини сканерловчи ҳажвий клуб ОАВларнинг эътиборини ўзига тортган эди. Хитой ресторанидан фарқли, Барселонадаги клубнинг эгалари мижозларга баҳо беришни техник воситаларга топшириб қўйган эдилар: махсус алгоритм бирор мижоз клубдаги чиқиш пайтида куляптими-йўқми мустақил баҳолаб, сўнгра мижоз қанчалик завқланганига кўра у билан ҳисоб-китобни амалга оширган.





