АсосийDunyo

Telegraph: “Гарри Поттер” янги суратлар билан чоп этилади

Жоан Роулингнинг кичкина сеҳргар Гарри Поттер ҳақидаги афсонавий янги китоби нашр қилишга тайёрланмоқда, дея хабар қилмоқда The Telegraph.

“Гарри Поттер ва фалсафий тошлар” китоби қаҳрамонлари образи рассом Жим Кей томонидан ишланган. Кей 2012 йили Патрик Несснинг “Махлуқ овози” китобига ишлаган ғамгин, готик расмлари учун Кейт Гринуэй номидаги ижодий мукофотни қўлга киритганди. Бу китобга ҳам айнан шу усулди сурат ишланмоқда.

Китобнинг янги нашри 2015 йил 6 октябрда дунё китоб дўконларида пайдо бўлади.

    Бошқа янгиликлар