Хонанда Райҳон турмуш ўртоғи актёр Йигитали Мамажонов билан ажрашишга ариза топширди, дея хабар беради uz24.uz нашри Sayyod.com сайти маълумотларига таяниб.
Хабардан маълум бўлишича, сайтнинг “Ажрашаётган экансиз... Бу нечоғлик хақиқат?”, - деган саволига хонанда: “Ҳа, бу хақиқат. Мен ажралишга топширдим. Хозир ҳаётимда оғир дамлар кечмоқда...”, деб жавоб берган.
Хабарда уларнинг ажрашиш сабаби маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, хонанда Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажонов 2012 йилнинг 16 ноябрида турмуш қуришган ва 2014 йилнинг май ойида эгизак фарзандли бўлишган эди.
Шу йилнинг 23, 24,25, 26 февраль кунлари хонанда концерт дастурини ўтказиши кутилмоқда.





