АсосийJamiyat

Бугун соат 18:00 да янги "Маҳалла" телеканали ўз эфирини бошлайди

2014 йил 17 декабрь куни Ўзбекистон Президентининг “Маҳалла” маърифий телерадиоканалини тузиш ва рақамли телеузатувларни янада кенгайтириш чоралари тўғрисида”ги қарори эълон қилинган эди, дея ёзади uz24.uz нашри.

Мазкур қарор асосида 2015 йил 7 январь куни соат 18.00 да Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимида янги “Маҳалла” маърифий телерадиоканалининг кўрсатув ва эшиттиришларини эфирга узатиш бошланади.

ЎзМТРК сайти хабарига кўра, мазкур телерадиоканал дастурларининг айнан 7 январь кунидан бошлаб эфирга узатилишининг рамзий маъноси бор. Сабаби, 1992 йил 7 январь куни “Ўзбекистон Республикаси телевидение ва радиоэшиттириш Давлат Комитетини Ўзбекистон Республикаси телерадиоэшиттириш компаниясига айлантириш тўғрисида” Фармон эълон қилинган.

Шунингдек, рақамли телекўрсатувларга техник ва технологик жиҳатдан ўтиш бўйича Давлат дастурини амалга ошириш доирасида сўнги йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибида «Маданият ва маърифат», «Дунё бўйлаб», «Кинотеатр», «Наво», «Диёр», «Оилавий», «Болажон» каби янги рақамли телеканаллар фаолияти йўлга қўйилди. Эндиликда улар сафига «Маҳалла» маърифий телерадиоканали ҳам қўшилди.

    Бошқа янгиликлар