Голливуд киноактёри Жонни Депп режиссёр Кевин Смитнинг “Йога ишқибози” фильмида суратга тушди ва ролини жонлантириш учун кўринишини таниб бўлмас даражада ўзгартирди. Бу ҳақида “The Daily Mail” нашри хабар бермоқда деб ёзади kun.uz нашри.
Хабарда ёзилишича, Жонни Депп суратга тушиш майдончасига жуда кўп миқдордаги грим ва бурни шаклини ўзгартириш орқали буткул бошқа одам бўлиб чиққан. Бундан ташқари у вазн орттиргани туфайли, кўпчилик уни аввалига Жерар Депардье деб ўйлаган.
Маълум қилинишича, ушбу фильмда Жонни Депп ўз қизи Лили-Роуз Мелоди Депп билан ҳамкорликда роль ижро этади.
Ушбу фильм намойиши 2015 йилнинг 1 июнида бўлиб ўтиши кутилмоқда.





