Чет эл оммавий ахборот воситалари тарқатаётган маълумотларга кўра, Голливуднинг машхур актёри ва актрисаси Шарлиз Терон ва Шон Пенн махфий равишда турмуш қуришган.
Маълум бўлишича, улар ўтган ойнинг охирги кунларида кичик доирадаги тўйни ўтказишган. Айтиш лозимки, Шарлиз Терон ва Шон Пенн ўртасидаги муносабатлар бир неча ойлардан бери оммавий ахборот воситалари томонидан мухокама қилиб келинмоқда.
Бунга сабаб уларнинг кунни бирга ўтказишлари ва ниҳоят Шарлиз Тероннинг қўлида пайдо бўлган никоҳ узиги бўлган. Ушбу маълумотнинг аниқ ёки ноаниқлиги яқин кунларда маълум бўлади.





