“Менинг юртим” телеканали янги йил байрами кунларида телетомошабинлар учун ажойиб туҳфаларни тайёрламоқда.

Тиниб-тинчимас Зайнаббегим Юнусовадан янги лойиҳа – “Top-dizayner”. Энди у истеъдодли дизайнерлар, ўз касбининг моҳир усталарини синовдан ўтказишга аҳд қилган.

Шартлар ҳам оддий, ҳам мураккаб. Бунда ҳар бир детал аҳамият эга. Дастурга республикамизнинг энг моҳир дизайнерлари жамланишган. Улар орасида актриса Шаҳзода Муҳаммедова ҳам бор.

Кўрсатувнинг байрам сонида севимли санъаткорларимиз Гулсанам Мамазоитова, Алишер Файз, Лола Йўлдошева, Муниса Ризаева, Жасур Умиров, “Элдидо” гуруҳи ўз ижод наъмунларини сизга илиниш баробарида келаётган 2015 йилда урфга кириши кутилаётган ранглардан тортиб, келаётган йилда қайси имижда намоён бўлишлари ҳақидаги сирларини ошкор этишади.













