25 декабрь куни Тошкент вилоятининг Бўка туманида содир этилган чол-кампирнинг қотиллиги фош этилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизматига асосланиб «Газета.uz» хабар бермоқда.
Марҳумлар Й. Хожиметов фермер хўжалигининг «Кўрик» маҳалласида истиқомат қилган.
Ушбу жиноят юзасидан Бўка туманида яшовчи икки нафар фуақро қўлга олинган. Ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда. ИИВ жиноятчиларнинг қўлга олиниши тафсилотлари ва ҳодиса билан боғлиқ ҳодисалар ҳақида маълумот бермаган.
manba: daryo.uz





