Ўзбекистон МТРКнинг “Тошкент” телеканалида Қорақалпоғистон Республикаси Қорақалпоғистон вилояти деб ёзилган хатолик ҳақида хабар берилди.
Бу хабарни тасдиқловчи сурат бугун Facebook ижтимоий тармоғидаги "Жамоатчилик назорати" гуруҳида пайдо бўлди. Суратни жойлаган фойдаланувчи “Бизнинг ТВда қандай “саводли” инсонлар ишлайди?! Қорақалпоғистон Республикаси қачондан вилоят бўлди?”, - деб ёзади ўз изоҳида.
Uz24нинг маълум қилишича, мазкур имловий хатолик телеканал орқали берилган об-ҳаво маълумотида йўл қўйилган.





