АсосийSport

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Иорданияни мағлуб этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳрида Иордания терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказди ва сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалаба қозонди.

Биринчи бўлимнинг 15-дақиқасида Удай ас-Сайфий иорданияликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 15 дақиқа ўтиб Сардор Рашидов пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин тугашига 2 дақиқа қолганида Рашидов узатиб берган тўпни Воҳид Шодиев дарвозага йўллаб, терма жамоамизга ғалаба келтирди.

Ўртоқлик учрашуви
ЎЗБЕКИСТОН - ИОРДАНИЯ - 2:1 (1:0)
Голлар: Сардор Рашидов (30-пен.), Воҳид Шодиев (88) — Удай ас-Сайфий (15)

Манба: www.stadion.uz.

    Бошқа янгиликлар