19-декабрь куни пойтахтдаги Зиёлилар кўчасида Nexia ва Lacetti русумли автомобиллар иштирокида ноодатий автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда Uz24 хабар берди.
Ҳодиса сегмент йўл ишлари олиб борилган темир йўл кесишмаларида содир бўлган. Автомобил Nexia ҳайдовчиси Lacetti эгаси каби йўлдаги чуқурга тушиб кетмаслик учун кескин тормоз берган. Натижада Nexia орқаси билан Лаcетти устига чиқиб қолган.
Фавқулодда ҳодиса туфайли автомобилларга зарар етган. Ҳайдовчи ва йўловчиларга аҳволи ҳақида нашр маълумот бермаган.





