АсосийShou-biznes

Итальян актрисаси Вирна Лизи вафот этди

Бугун, 18 декабрь куни Италиянинг машхур актрисаларидан бири Вирна Лизи 78 ёшида вафот этди.

Жек Леммон, Тони Кертис, Фрэнк Синатра каби ажойиб ва довруғли актёрлар билан бирга ўнлаб фильмларда бетакрор образларни яратган актрисанинг вафоти ҳақида унинг яқинлари омаавий ахборот воситаларига хабар беришди. Актриса 1960 йилларнинг энг обрўли кишиларидан бири саналарди.

У “итальян гўзаллари” саналган гўзал аёллар бешлигидан ўрин олганди. Кинодаги фаолияти ўз ниҳоясига етгач, ҳаётининг сўнгги йилларида у телевиденида ижод қилганди. 

    Бошқа янгиликлар