“Ўзбекистон темир йўллари” ДАК 2014 йилнинг 19 декабридан 2015 йилнинг 4 январига қадар Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари орасидаги йўналишларга янги поездлар қатновини амалга оширади. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.
Жумладан, 2014 йил 19 декабрь ҳамда 2015 йил 3- 4 январь кунлари Тошкентдан Бухорога тезюрар поезд жўнатилади. Айнан шу кунларда Бухородан Тошкентга ҳам қўшимча поездлар қатнайди.
2014 йил 19 декабрь ва 2015 йил 2 январь кунлари Тошкентдан Урганчга, 2014 йил 20 декабрь ва 2015 йил 3 январь кунлари Урганчдан Тошкентга поездлар йўлга қўйилади. Айнан шу кунларда Тошкентдан Термизга ва Термиздан Тошкентга борадиган қўшимча поездлар ҳам қўйилади.
2014 йил 19 декабрь ва 2015 йил 2 январь куни Тошкентдан Термизга, 2014 йил 20 ддекабрь ҳамда 2015 йил 3 январь куни эса термиздан Тошкентга поездар қатнайди.





