Малайзия шимолидаги Келантан штатида сув тошқини туфайли деярли тўрт минг киши ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда "РИАНовости" хабар берди.
Азар штати Хавфсизлик Кенгаши котиби Муҳаммад Юсуфнинг хабар беришича, 48та ёрдам марказида тошқиндан зарар кўрган 3977 киши қабул қилинган. "Қутқарув операциялари давом эттирилмоқда ва янада кўпроқ одам эвакуатсия қилиниши кутилмоқда", - дейди Юсуф.
Малайзияда мавсумий муссон ёмғирлари оқибатидаги сув тошқинлари одатда ноябр ойида бошланади ва мамлакатнинг бутун яриморол қисмини қамраб олади. Баъзан қўшни давлат Таиланд орасидаги темир йўлларга ҳам зарар етказади.





