АсосийJamiyat

Пойтахтда "Антик ва ўрта асрлардаги тангалар" кўргазмаси очилди (фото)

15 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида очилган мазкур кўргазмада 100 дан ортиқ антик ва ўрта асрлардаги тангалар намойиш этилмоқда, дея хабар беради uz24.uz.

Тангалар билан бирга, уларнинг фотосуратлари ҳамда археологик қазилмалар даври жараёнлари акс этган суратлар ҳам тақдим этилмоқда.

alt

Мис ва бронза тангалар Халқаро маданият карвон саройи археологик экспедицияси томонидан Тошкент вилояти, Қонқа ва Қаршовултепада, Сурхондарё вилояти Мунчоқтепа ҳамда Худойдот ва Шўробқўргон ёдгорлик мажмуаларидан топилган.

alt

alt

    Бошқа янгиликлар