Аввал хабар қилинганидек, америкалик юқори синф ўқувчиси Муҳаммад Исломнинг биржадаги савдолар вақтида 72 миллион доллар ишлаб олгани ҳақидаги хабар уйдирма эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда унинг ўзи New York Observerга берган интервьюсида маълум қилган.
17 ёшли йигитнинг сўзларига кўра, у ҳеч қачон ҳақиқий акциялар билан савдо қилмаган. Муҳаммад Ислом шунчаки дастурлар билан ишлаган холос.
У виртуал савдо вақтида унинг инвестицион стратегияси ижобий натижа кўрсатганлигини тан олди. Ва балки унга биржада яхшигинга даромад ҳам келтириши мумкин эди. Унинг айтишича, 72 миллион ҳақидаги гаплар ҳаммаси уйдирма.
Муҳаммаднинг гапларига кўра, бу хабар сабаб ота-онаси билан урушиб қолган. “Ойим мен билан бошқа умуман гаплашмаслигини айтди. Отам эса мендан воз кечмоқчи”, - дейди у.





