Киноюлдузлар ўзлари иштирок этган картинага телетомошабинлар эътиборини тортиш учун нималар қилишмайди дейсиз? Турли ток-шоуларда иштирок этишади, премьераларда қатнашишади, расмларга тушишади, дея ёзмоқда 7days.ru.
Балки “Терминатор: Генезис” номли янги фильм бош роли ижрочиси 67 ёшли актер Арнолд Шваренеггер бундай йўл тутмагандир, аммо у янги жангари фильм мусиқасини ижтимоий тармоққа ташлади.
Темир Арни ўзининг Facebookдаги саҳифасида картина мусиқаси чалинган роликни эълон қилди. Тасвирларда у тонгда газета ўқиб ўтирган ва қошиқлар ёрдамида “Терминатор” мусиқасини чалишга уринган.





