Америка қўшма штатлари осмонида икки ҳарбий транспорт самолети тўқнашиб кетди. Воқеа Шимолий Каролина штатида содир бўлган. Ҳар икки самолет ҳам муваффақиятли қўнган, жабр кўрганлар йўқ.
Самолетлардан бири С-130 русумлиси АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли бўлган, иккинчиси эса C-27J русумли самолет қуруқ ер ҳарбийларига тегишли бўлган, дея хабар бермоқда ТАСС.





