АсосийDunyo

Хитойлик миллионер ҳамқишлоқларига уй совға қилди (фото)

Хитойлик миллионер Сюн Шуихуа (Sun Shuihua) ўзи туғилиб, ўсган қишлоғи Xiongkengнинг барча аҳолисига чиройли уйларни совға қилди.

Қурилиш ва пўлат саноатида магнат ҳисобланган 54 ёшли бу одам ўз қишлоғига қайтади ва у ерни ер билан яксон қилади. У ердаги турли пастқам уйлар ўрнига қулай ва шинам уйларни бунёд қилди.

Сюн жами 72 оила учун уй қурди, аммо тадбиркорнинг ҳаётида муҳим аҳамият касб этган 18 оилага алоҳида уйлар совға қилинди.

Бундан ташқари Сюн ўртача даромаддан кам пул топадиган одамларга кундалик уч маҳал текин овқат ташкил қилди.

Ушбу лойиҳа бизнесменга 6 миллион долларга тушди.

    Бошқа янгиликлар