АсосийShou-biznes

Скарлетт Йоханссон яширинча турмушга чиқди

Актриса Скарлетт Йоханссоннинг севган инсони Ромен Дориак билан турмуш қуришини мухлислар бир йилдан ортиқ вақт мобайнида кутишди.

Бугун уларнинг шу йилнинг 1 октябрь куни Монтана штатидаги Филипсбург шаҳрида яширин равишда никоҳ қуришгани маълум бўлди. Буни актрисанинг қўлида пайдо бўлган никоҳ узуги ҳам тасдиқлайди.

Ҳозирча янги оила эгалари тўй ҳақида маълумот беришни исташмаяпти. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг сентябрь ойида Скарлет ва Ромен Дориакларнинг Роуз исмли қизалоқлари дунёга келди. 

    Бошқа янгиликлар