АсосийDunyo

Ўқувчи ўқитувчини суваракка қарши дори билан заҳарламоқчи бўлди

Аргентинанинг Буэнос-Айреси шаҳридаги мактаблардан бирининг 12 ёшли ўқувчиси унинг ҳиссиётларини хуш кўрмаганлиги учун ўқитувчисини суваракка қарши дори билан заҳарлашга уринган.

У бир шиша сувга дорини аралаштирган. 67 ёшли қанндли диабет касаллиги билан оғрувчи эркак ўқитувчи таблетка ичишга қарор қилади. Ана шу пайтда ўқувчилардан бири сувга заҳар аралаштирилганлигини айтади. Тез орада ўқитувчи ўзини ёмон ҳис қила бошлайди. Уни зудлик билан реанимация хонасига олиб киришади ва ошқозонинин ювишади.

"Мен бундай воқеа содир бўлишини тасаввур ҳам қилмагандим”, - дейди ўқитувчи журналистларга. Энди ўқитувчи дарс беришни ташлаш ҳақида бош қотирмоқда. Қизни мактабдан ҳайдашди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дея хабар бермоқда ТАСС.

    Бошқа янгиликлар