АсосийDunyo

Очиқ саҳналарда суратга тушганлиги учун стюардесса ишидан айрилди

31 ёшли Туркия фуқароси Зуҳал Шенгул Turkish Airlines раҳбарияти унинг очиқ видео ва расмларини кўргач авиакомпанияда стюардессалик ишидан айрилди. Шенгул тасвирларда чўмилиш кийимларида бўлган, дея хабар бермоқда Metro.

Аниқланишича, Зуҳал Шенгул парвозлар оралиғида модел сифатида ишлаб, бир нечта итальян журналлари учун расмга тушган. Бундан ташқари у бир қанча рекмала роликлари ҳамда видеоклипларда ҳам суратга тушган. Таъкидлаш керакки, стюардесса чўмилиш кийимларида суратга тушган, шундай бўлишига қарамасдан авиакомпания раҳбарияти уни ишдан бўшатишга қарор қилган.

    Бошқа янгиликлар