“Трансформерлар” фильми бош роли ижрочиси Шайи Лабафда ичкилик билан муаммолар юзага келди. Ўтган ёзда актер “Кабар” мюзиклида маст ҳолда муштлашув содир этган эди. Шундан сўнг суд уни панжара ортига юборганди.
Суд 28 ёшли актерни спиртли ичимликлар ичишдан қутулиши учун даволанишга юборди, дея хабар бермоқда Entertainment Wise.
25 ноябр куни актер ўзининг тузалаётганлигини ҳукуматга кўрсатиш мақсадида Нью-Йорк судида пайдо бўлди. Унинг сочлари умуман олиб ташланган ва ҳарбий кийимда эди. Агар журналистларга ишониладиган бўлса, суд раиси Лабафнинг тузалиш борасида қатъиятига қойил қолган.
Айни пайтда Лабаф Man Down номли янги ҳарбий драмада суратга тушмоқда. Картина 2015 йилда экран юзини кўради.





