АсосийDunyo

Ер юзидаги одамлар яшайдиган энг узоқ жойлар

Ҳар бир инсоннинг баъзан ҳамма нарсани ташлаб, узоқ-узоқларга кетиб қолгиси келади. Бироқ агар жиддий олиб қарайдиган бўлсак, энг баланд тоғ чўққисида, улкан жарлик ёки кичкинагина оролда ва ҳаттоки яшаши мумкин. Шунга қарамасдан одамлар турли жойларда истиқомат қилиб келмоқда.

1. Тристан-да-Кунья – ер юзидаги қуруқликдан энг узоқликдаги орол. Уларга энг яқин масофа 2000 километрни ташкил этади. Охирги маълумотларга кўра, у ерда 297 киши яшайди. Уларнинг ҳаммаси бир 1816 ва 1908 йилларда келган 8 эркак ва 7 аёлдан тарқалган авлодлардир. Оролда 8 та фамилия ва 80га яқин оила бор.

2. Ла-Ринконада йўлида Анд тоғларининг 5000 метр баландлигида бир жой бор. Бу ерда 30 000 киши яшайди.

3. Гренландия 57 000 аҳолиси билан ўз-ўзидан узоқ жой ҳисобланади. Бироқ Иллоккортоормиут унинг энг узоқ қисмидир.  Бу ерда 500га яқин одам яшайди. Аэропорт 40 километр узоқликда бўлиб, онда-сонда фойдаланилади.

4. Кергелен архипелаги ҳам “ташландиқ орол” ҳисобланади у Ҳинд океанининг жанубида жойлашган бўлиб, унга етиш учун қайиқда олти кун сузиш зарур.

5. Алерт Канаданинг Нунавут провинциясидаги узоқ қишлоқ. Қишлоқ Шимолий қутбдан 750 километр узоқда. Йил давомида бор-йўғи беш киши яшайди. Ёзда бу ерда 24 соат қуёш чарақлаб туради.

6. Питкэрн архипелаги эса Тинч океанининг жанубий қисми марказида жойлашган бўлиб, 50 киши яшайди.

7. Аризона штатининг Супай шаҳарчасида 500 киши яшайди. Бу жой жарликлар орасида жойлашган. Бу ерга келиш жуда қийин. Супайни сезиш мушкул иш, 2000 йили аҳоли сонини аниқлаш вақтида бу шаҳарни қолдириб кетишган.

8. Науру республикаси аҳолиси жаҳондаги энг кичкина орол аҳолиси ҳисобланиб, уларнинг сони 10000 нафар. “Яширинган орол” номи билан машҳур бу жойда сайёҳлик саноати ривожланмаган. Бу ерга келиш учун олдин Австралиянинг Брисбенидан учиб ўтиш зарур. Кейин эса Науруга чипта сотиб оласиз. Самолет бир ҳафтада бир марта учади холос.

    Бошқа янгиликлар