Испания ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Ўрта ер денгизида Португалия байроғи ўрнатилган “Эйкос” номли кема қўлга олинди ва унда 18 тонна гиёҳванд модда борлиги аниқланди. Бу ҳақда Испаниянинг 20 minutos янгиликлар портали исапния молия вазирлиги манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Балиқ овловчи кема экипажи аъзолари кемадаги моддаларни ёқиб юборишга уринишган ва натижада ёнғин келиб чиққан. Икки денгизчи кучли куйиш оқибатида жароҳатланган ва улар вертолетда касалхонага етказилди.
Ёнаётган кема гиёҳванд моддани мусодара қилиш мақсадида Альмерия бандаргоҳига юборилди. Айни пайтда воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.





