АсосийDunyo

Польшада 750 ёшли эман дарахти ёниб кетди

Польшада содир бўлган ёнғин натижасида 750 ёшли эманга зарар етди. Бу дарахт мамлакатдаги энг ёши улуғ дарахт ҳисобланади, дея хабар бермоқда Associated Press. Тахмини маълумотларга кўра, дарахтни атайлаб ёқиб юборишган.

Шпортава бош ўрмончисининг ёрдамчиси Ежи Вилановскининг (Jerzy Wilanowski) айтишича, ёнғинни 30 соат давомида ўчиришган.

Дарахтнинг баландлиги 25 метрдан кўпроқни ташкил этган. Маҳаллий қонунларга кўра, эман дарахтини ёққан одамни 10 йиллик қамоқ жазоси кутиб турибди.

    Бошқа янгиликлар