АсосийDunyo

Непалдаги ЙТҲ натижасида автобуснинг қарийб 50 йўловчиси ҳалок бўлди

Непалда автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) натижасида 47 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, 24 ноябрь, душанба куни «РИА Новости» хабар берди.

Непалнинг тоғли Жаяркоте туманидаги ЙТҲ 20 ноябрь, пайшанба куни рўй берган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида автобус Бери дарёсига қулаган.

Ўн нафар йўловчи қутқариб қолган, дастлаб 24 нафар киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган. Қурбонлар сони эса 23 ноябрь, якшанба куни автобусни қирғоққа олиб чиқишганидан сўнг ошиб кетган.

Ҳудудининг асосий қисмини Ҳимолай тоғ тизмалари ташкил этувчи Непал давлати йўллари Осиёдаги энг хавфлиларидан бири ҳисобланади. Ҳам йўл қопламасининг, ҳам транспорт воситалари ҳолатининг талаб даражасида эмаслиги, шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароити мамлакатдаги кўплаб аварияларга сабаб бўлмоқда.

Хусусан, 1 ноябрь куни Непалнинг Макванпур округида икки автобус иштирокида йўл-транспот ҳодисаси содир бўлган, натижада 14 киши ҳалок бўлиб, 20дан ортиқ йўловчи турли даражада тан жароҳати олганди.

    Бошқа янгиликлар