АсосийJamiyat

Бухоро ва Навоий вилояти бош милиционерларининг ўринбосарлари ўзгарди

Бухоро ва Навоий вилояти ИИБ бошлиқларининг янги ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда, “Постда” газетасига асосланиб, Daryo.uz хабар бермоқда.

Хабар беришларича, подполковник Ғанишер Қиличев Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Суннатилло Тўраев Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланган.

Бундан ташқари, подполковник Фаррух Ғиёсов Сурхондарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларига тайинланди.

    Бошқа янгиликлар