АсосийJamiyat

Тошкентда янги автобус йўналиши очилди

'Тошкентда янги автобус йўналиши очилди 'ning rasmi

Бугун, 4 март куни Тошкентда янги - 4"А" автобус йўналиши очилди. Ушбу йўналиш "Изза мавзеси"дан "Чилонзор метроси" бекатигача ҳаракатланади.

Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Автобус қуйидаги схема бўйлаб ҳаракатланади: Изза мавзеси - Катта Қани кўчаси - Мақсуд Шайхзода кўчаси - Чилонзор метроси.

Янги йўналиш бугундан ҳаракатланишни бошлаган.

    Бошқа янгиликлар