АсосийDunyo

Сомалида мудҳиш теракт содир этилди

'Сомалида мудҳиш теракт содир этилди'ning rasmi

Сомали пойтахти Могадишо марказида теракт содир этилди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Воқеа оқибатида 25 киши қурбон бўлди. Бундан ташқари, яна 30 нафардан ортиқ одамлар тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Маълумотларга кўра, худкуш террорчи автомобилгажойланганпортловчи қурилмани бизнез маркази биноси ва меҳмонхона олдида ҳаракатга келтирган. Портлаш зарби атрофдаги биноларга ҳам таъсир кўрсатган. Ҳудудда тўхтаб турган ўнлаб машиналар эса ёниб кетгани хабар қилинмоқда. Шифокорлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.Мазкур хунрезлик учун жавобгарликни "Al-Shabab" террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олди.

    Бошқа янгиликлар