АсосийDunyo

Пеле ўзини яхши ҳис қиляпти ва тез орада шифохонадан чиқади

Бир муддат илгари Сан-Паулудаги Альберт Эйнштейн номли шифохонага ётқизилган 3 карра жаҳон чемпиони Пеле айни вақтга келиб ўзини анча яхши ҳис қиляпти. Бугуннинг ўзидаёқ футбол афсонасига жавоб берилиши мумкин.

"У бир қанча текширувлардан ўтди, ҳаммаси жойида, хавотирга эса ўрин йўқ", - дея Пеленинг собиқ ёрдамчиси Хосе Форнос Родригес сўзларини келтиради sport-express.ru сайти Reutersга таяниб. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ афсонавий футбол юлдузи ошқозонидаги муаммо туфайли шифохонага ётқизилганди.

    Бошқа янгиликлар