АсосийDunyo

Европада қуруқ иссиқ ҳаво кузатилмоқда

'Европада қуруқ иссиқ ҳаво кузатилмоқда 'ning rasmi

Шу кунларда Европанинг шимолий ҳудудларида қиш фаслига хос бўлмаган об-ҳаво кузатилмоқда, деб хабар берди Trend нашри.

Гап шундаки, куни кеча қалин қор остида қолаётган Лондон, Париж каби йирик шаҳарларда айни вақтда ёз фаслига хос ҳарорат ҳукм сурмоқда. Метеорология соҳаси вакиллари ҳарорат 20 даража иссиқ эканини қайд этишган. Бу эса февраль ойи учун рекорд даража ҳисобланади. Одамлар кўча ва ҳиёбонларга чиқиб, қуёш тафтидан баҳра олишмоқда. Шу каби ҳолатни Испания пойтахти Мадрид ҳамда Белгия ва Нидерландияда ҳам кўриш мумкин.

    Бошқа янгиликлар