Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрида АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари ўртасидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда Gazeta.ru нашри.
Бу Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг иккинчи учрашуви ҳисобланади. Саммит давомида Корея яриморолидаги ядролашувнинг истиқболлари муҳокама қилинмоқда. Саммит давомида Оқ уй раҳбари Шимолий Кореяни «қудратли иқтисодий давлат»га айланишида ёрдам беришга тайёр эканини қўшимча қилди. Трампнинг таъкидлашича, Шимолий Корея томонидан ядро ракеталарининг синовдан ўтказмаётганини қадрлайди. Экспертларнинг фикрига кўра, иккала томон қарама-қаршиликдан қочиш учун муаяян муросага келишга уринмоқда. Агар воқеалар ижобий ривожланса, бу нафақат Осиё-Тинч океани минтақаси, балки Россияга ҳам фойда келтиради.






