АсосийDunyo

Перуда сув тошқинлари қурбонлари 50 нафарга етди

'Перуда сув тошқинлари қурбонлари 50 нафарга етди 'ning rasmi

Перуда мавсумий сув тошқинлари натижасида қурбон бўлганлар сони 50 нафарга етди, деб хабар бермоқда НТВ.ру нашри.

Энг сўнгги қурбонлар Уанкавелика шаҳрида қайд этилган. Вазият мамлакатнинг марказий ҳудудларида анча жиддий. Мактаблар ва бошқа бинолар сув босгани сабабли вақтинчалик ёпилган. Тошқин Перудаги кўплаб инфратузилмаларга зиён етказмоқда. Метеорология хизмати ходимлари ёғингарчилик ва тошқинлар март ойи сўнгига қадар давом этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда.

    Бошқа янгиликлар