АсосийShou-biznes

“Жаноб Тёрнер” фильми намойиши вақтида газ баллонидан фойдаланилди

Майк Лининг янги картинаси “Жаноб Тёрнер” фильмининг Лос-Анжелесдаги Chinese Theatre кинотеатрида бўлиб ўтган тақдимоти вақтида томошабинлар ўртасида келишмовчилик юзага келди ва газ баллондан фойдаланилди. Фильм Америк киносанъати институти фестивалида намойиш этилаётган эди.

Гувоҳларнинг сўзига кўра, жанжал намойиш вақтида телефонда гаплашган аёл ва ундан бас қилишни сўраган эркак ўртасида содир бўлган. Беш дақиқадан кейин ўриндиқлар остидан ўтган эркак аёлдан яна бир марта телефонда гаплашишни тўхтатишни сўрайди. Натижада эса унинг юзига кучли газ пуркалади.

Бу пайтда бутун зал кинофильмнинг воқеалари қандай ривожланишини кўриш мақсадида экранга кўз тикиб ўтиришарди. Кўзлари кўрмай қолган эркак дугонаси билан зални тарк этади, унга ҳужум қилган аёл эса хотиржам кўришда давом этади. Бироқ орадан 15 дақиқа ўтиб, у зални қўриқчилар қуршовида тарк этади.

    Бошқа янгиликлар