АсосийJamiyat

Каттақўрғон шаҳридаги махсус мактаб-интернатга маиший техника совға қилинди

'Каттақўрғон шаҳридаги махсус мактаб-интернатга маиший техника совға қилинди'ning rasmi

Марказий ҳарбий округига қарашли Каттақўрғон уй-жойдан фойдаланиш қисми жамоаси шаҳардаги 5-сонли ёрдамчи махсус интернат мактабига ташриф буюришди.

Махсус мактаб тарбияланувчилари ҳарбийларга ва Қуролли Кучлар ишчи ва хизматчиларига ўз қизиқишлари, келажакдаги орзу-истаклари ҳақида гапириб беришди. Даврада шеърлар, куй-қўшиқлар янгради.

Тадбир сўнггида Каттақўрғон уй-жойдан фойдаланиш қисми томонидан мактаб жамоасига маиший техника – кирювиш машинаси топширилди.

    Бошқа янгиликлар