Фарғона вилояти Боғдод, Учкўприк, Ўзбекистон ҳамда Бешариқ туманидаги мактаб ва коллеж ўқувчилари учун Қўқон шаҳридаги ҳарбий қисмда экскурсияси ташкил этилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Тадбир давомида 600 нафардан зиёд ёшлар учун ҳарбийлар томонидан қўл жанги чиқишлари, қурол-аслаҳа ва ҳарбий алпинизм тоғ аслаҳалари кўргазмасиўтказилди. Шунингдек, баъзи давлатларда юзага келаётган нотинчликлар саҳна кўриниши орқали ифода этилди.

Бундан ташқари, йигит-қизлар экстремал шароитларда яшовчанликни ошириш, ҳаво десант ҳамда тоғ тайёргарлиги шаҳарчасида бўлишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.
Спорт шаҳарчасида эса ўқувчилар билан аскарлар ўртасида минифутбол, турник тортилиш ва бошқа спорт турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Тадбир сўнггида мусобақа ғолибларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.






