АсосийJamiyat

«Иттифоқ стипендияси» совриндорлари қандай лойиҳаларга қўл урди?

'«Иттифоқ стипендияси» совриндорлари қандай лойиҳаларга қўл урди?'ning rasmi

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши «Ёшлар пресс-клуби»да «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси» совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда турли давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, фаол ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

2018 йилнинг 20-22 декабр кунлари республика комиссияси томонидан «Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси»нинг Республика босқичида қатнашган 183 нафар иштирокчи энг юқори балл тўплаган 14 нафар номзод «Иттифоқ стипендияси» совриндори бўлди.

«Иттифоқ стипендияси»нинг республика босқичида баҳсга киришганларнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий-ҳуқуқий билимлари, казус (вазиятли) саволлар орқали фикрлаши, дунёқараши, тақдим этилаётган лойиҳасининг долзарблиги ва ҳаётга татбиқ этилиши ҳамда тақдимотнинг сифати ва ёндашув услуби белгиланган мезонлар асосида шаффоф баҳоланди.

Стипендиатларга 10 ой давомида энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида стипендия бериб борилади. Бундан ташқари ғолиблар «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони ва «Келажак бунёдкори» медалини олишга номзод сифатида тавсия этилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар