Голландиялик машҳур рассом Рембранднинг асарлари БААнинг Абу-Даби шаҳрида кўргазмага қўйилди, дея хабар қилди Лента.ру нашри.
Лувр музейида очилган кўргамада, шунингдек, Ян Вермеер, Франс Халс каби бир қатор нидерландиялик рассомларнинг Европанинг олтин даврига оид суратлари ҳам намойиш этилмоқда. Бу ердан жами 95 та асар ўрин олган. Ҳозирда Абу-Даби Лувр музейи санъат ишқибозлари ва шаҳарга келган сайёҳлар билан банд. Мазкур кўргазма жорий йилнинг 18 майига қадар давом этади.






