АҚШнинг яна бир штатида табиий офат рўй берди, деб хабар берди РенТВ.ру нашри.
Гап шундаки, Миссисипи штатида кетма-кет 2 та торнадо юз берган. Бўрон дарахтларни синдирган ёки илдизи билан бутунлай қўпориб юборган. Юзлаб уйларнинг қисман вайрон бўлганини кўриш мумкин. Кўчалардаги устунлар тўхтаб турган машиналар устига қулади. Расмий маълумотларга кўра, торнадо туфайли 1 аёл қурбон бўлган ва 12 киши жабрланган.






