Колумбияда Венесуэла мухолифат раҳбари Хуан Гуайдо ва мамлакат президенти Иван Дуке иштирокида учрашув бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Вести нашри.
Пойтахт Боготада ўтган йиғилиш АҚШ вице-президенти Майкл Пенс томонидан ташкил этилган. Пенс Гуайдони муваққат президент сифатида тан олаётган давлатлар сони ортиб бораётганини ҳамда президент Доналд Трамп уни бутунлай қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Венесуэла халқига демократия учун курашишда Лотин Америкаси давлатларидан 56 миллион доллар миқдорида ёрдам ажратилишини маълум қилган.






