Актёр Ҳабиб Саъдийнинг ўғли, Ўзбекистон халқ артисти Амин Турдиевнинг куёви — Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиевнинг кўнгил тубидаги сўзлари ва ортида қолдирган йиллар таассуротлари барчага бирдек қизиқ бўлса ажабмас...
Онамнинг вафотига қадар “отасиз вояга етдим”, дея ўксинган эмасман. Боиси у киши отам йўқлигини сира билдирмаган. Ва бирор марта “нега менинг отам йўқ?” деган савол билан онамни қийнамаганман. Йўқса, онам 28 ёшида бева қолган. Умр йўлдошига беролмаган меҳрини икки фарзандларига улашган. Ёдимда “аяжон, сизни атлас кўрпачага ўтказиб қўяман. Ҳамма истгангизни муҳайё қиламан”, дердим. У киши 84 ёшида вафот этди...Ўшанда қизим Мунисахоннинг тўйи бўлиши арафасида эди...
Интервьюни тўлиқ ҳолда "Даракчи" газетасининг 43-сонида батафсил ўқишингиз мумкин. Обуна индекси: 424





