2019 йил 24 февраль куни Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ туманида яшовчи С.Э.нинг уйида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарида айтилишича, кўрилган чоралар натижасида ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган ва шу уйда вақтинча яшаган фуқаро Н.Я.нинг жасади топилган.
Ёнғин Н.Я. маст ҳолда сигарет чекиб, ухлаб қолиши натижасида келиб чиққанлиги аниқланган.
Ҳозирда, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






