АсосийShou-biznes

Мэрилин Монрога ёзилган севги хати аукционда сотилади

Машҳур голливуд актрисаси Мэрилин Монрога иккинчи эри баскетболчи Жо ди Маджио томонидан юборилган севги хати  декабр ойида Беверли-Хиллзда ўтказиладиган "Мэрилин Монронинг йўқолган архиви” аукционида сотилиши мумкин, дея хабар бермоқда gazeta.ru.
"Мен сени севаман ва сен билан бўлишни истайман. Ҳеч нарсани сенинг ишончингни қайтаришдек истамаганман”, - деб ёзган Маджио 1954 йили Монро ажрашиш тўғрисида эълон қилгач.

Аукционда Кларк Гейбл ва Кэри Грантларнинг ҳам Монрога ёзган хати қўйилади, шунингдек унинг шахсий нарсалари, яъни ички кийими, ипак пальтоси ҳамда идишлари ҳам сотилиши режалаштирилган.

Аукцион ташкилотчиси Даррен Жулиен 1 миллион доллар фойда кўришни мўлжалланган.

    Бошқа янгиликлар