АсосийJamiyat

Об-ҳаво: 27 феврал куни илиқ бўлади

'Об-ҳаво: 27 феврал куни илиқ бўлади 'ning rasmi

"Ўзгидромет"дан маълум қилишларича, 27 февралгача юртимизда қуруқ ва илиқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 3-8 даража илиқ атрофида, кундузи 13-18 даража илиқ, жануби ва чўл зоналарида 20 даража илиққача кўтарилади. Бу аввалги йилларга нисбатан анча иссиқ демакдир. Хусусан, кўп йиллик ўртача қийматлардан 2-4 даражага юқори ҳароратлардир.

28 февралдан 2 мартгача ҳудудларимизга Туркманистондан нам ҳаво оқимлари секин кириб кела бошлайди. Мамлакатимиз ҳудудида булутлар кўпаяди. 28 февраль ва 1 мартда айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғади. 2 март куни эса юртимизнинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмоқда. Фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.

Баҳор келиб қолганига қарамай, мамлакатимизнинг тоғли туманларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади ва қорга айланади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, 28 февраль – 1 март куни кундузи 13-18 даража илиқ, 2 мартда 10-15 даража илиқ, тоғли ҳудудларда 2 даража совуқ – 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар